"Интер" раҳбарияти жорий мавсумда Лаутаро Мартинеснинг ўйинидан унчалик мамнун эмас. "Нерадзурри" раҳбарлари аргентиналик ҳужумчи бўйича таклифларни тинглашади. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
"Интер" Лаутаро учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. Потенциал харидорлар қаторига "Барселона", "Атлетико Мадрид" ва бир қатор Премьер-лига клублари киради.