"Ливерпуль" футболчиси Виржил ван Дейк ўз мухлисларидан ишонч сўради. У шундай дейди:
"Агар кимдир бу мавсумдаги чемпионлик пойгаси тугаган деб ҳисобласа, стадионга келиши ва ўйинни кўриши шарт эмас. Бу гап мухлисларимизга ҳам тегишли. Чунки бизнинг мухлисларимизда сўнгги вақтларгача ғалабага ва ўзгаришларга бўлган ишонч бўлиши шарт. Чунки мавсум якунланишига анча бор".
Эслатиб ўтамиз, бугун "Ливерпуль" "Челси"га қарши Англия лига кубоги финалида иштирок этади.