Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Фламенго" мухлислари Роналдиньога очиқ хат йўллашди

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик футбол юлдузи Роналдиньонинг "Фламенго" жамоаси машғулотларида бир неча бор иштирок этмаганлиги ҳамда ўтган ҳафтада дўстлари билан базмда иштирок этиб, клуб машғулотларини ўтказиб юборганлиги клубнинг "Raca Rubro-Negra" дея номланган фан-клуби томонидан очиқ хатни ёзишга мажбур қилди:

"Биз учун ҳеч ким "Фламенго" каби қадрли эмас. Ҳеч қайси футболчи бугунгача ва бундан кейин ҳам клубимизга қараганда ардоқли бўлолмайди. Бу сўзлар жамоамизнинг бугунги кундаги энг ёрқин юлдузи Роналдиньога ҳам тааллуқли.

Кўплаб ишқибозлар уйларига озиқ-овқат харид қилмасдан жамоа ўйинини майдонда кўриш учун чипта сотиб олмоқдалар. Ўйиндан сўнг тиқилинч автобус ва жамоат транспортларида ярим тунда қайтишга ҳам рози мухлислар бугунги кунда миллионлар эвазига сотиб олинган юлдузлари ижросида "Фламенго"нинг номига ҳурматсизлик қилаётган ва хижолат қиладиган ўйинни кўришга мажбур бўлмоқдалар.

Бу ерда клуб олиб бораётган сиёсатни эмас қораламоқчи эмасмиз, шунчаки клубни ҳурмат қилмайдиган ва унинг футболчиси бўлишга нолойиқ футболчи Роналдиньо билан шартнома имзоланганлигидан қониқмаяпмиз.

Биз "Фламенго"нинг футболкаси қийматини тушунадиган футболчиларни ҳоҳлаймиз. Профессионализмнинг маъносини англаб етмаган футболчиларга тоқат қилолмаймиз.

Биз жамоа учун жонини фидо қиладиган футболчилар тарафдоримиз, фақат ўзини ўйлайдиган, клуб анъаналарига жиддий қарамайдиган аъзолар бизга керак эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани ҳурмат қиламиз ва уни қўллаб-қувватлашда давом этамиз".

Эслатиб ўтамиз Роналдиньо бу мавсум жамоанинг 10 та машғулотида иштирок этмади. Шунингдек, "Фламенго" клуби автобусига ўтган ҳафта жума кунида норозилик кайфиятидаги ишқибозлар томонидан тухумлар отилган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:49, 13.04.2012.
Ўқилди: 8832 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик