Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши борасидаги хабарларга шарҳ бериб ўтди.
"Бу миш-мишларнинг тагида ҳеч қандай ҳақиқат йўқ. Мени Манчестерда ҳамма нарса қаноатлантирмоқда. Мен бу ерда жуда ҳам бахтиёрман. Шерикларим, бизга устозлик қилаётган мураббийлар ҳаммаси ажойиб. Менга футбол ўйнаш учун нима керак бўлса барчаси бор".
"Мен қандайдир миш-мишларни рад этиб юришни хоҳламайман. Мен буни ҳар сафар қилишим мумкин эмас. Шундай экан бир гапни яна такрорлайман — мен "Манчестер Сити"да ўйнаётганимдан хурсандман. Қолган гаплар матбуотнинг уйдирмалари", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AFP нашри.