Девид Бекхэм Украинадаги вазият ҳақида гапирди.
“Украинадаги вазият унинг халқи учун жуда даҳшатли. Ҳар қандай ота-она сингари, уруш зонасидаги ҳаёт бегуноҳ болаларга қандай таъсир қилишини кўриш менинг ҳам юрагимни эзади.
Вазият кескинлашгани сари болаларнинг эҳтиёжлари ҳам ортиб бормоқда”, - деб ёзди “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”нинг собиқ футболчиси Instagram'да.