Кеча қитъамизнинг бир нечта миллий чемпионатларида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда "Насаф" билан ОЧЛда бир гуруҳда тушган рақиблар ҳам ўз ўйинларини ўтказишди. Қизиғи шундаки, ОЧЛдаги рақибларимиз чемпионатларидаги ўйинларини ўз майдонларида ўтказишди ҳамда кутилганидек, барчаси ғалаба қозонишди.
Қатар Юлдузлар Лигаси аъзоси "Ар-Райян" жамоаси Қаршига ташрифи олдидан ғалаба билан қайсидир маънода кайфиятини кўтариб олди. Ўз майдонида "Лахвия"ни қабул қилган ОЧЛдаги рақибимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эрон биринчилигида иштирок этаётган "Истиқлол" жамоаси ҳам ўз майдонида "Сабо Қум" жамоасидан йирик — 3:0 ҳисобода устун келди. Қаршида иродали ғалабани тантана қилган "Ал-Жазира" эса ўз чемпионатида рақиби "Аш-Шаъаб" жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
13/04/2012 "Истиқлол" - "Сабо Қум" 3:0
13/04/2012 "Ал-Жазира" - "Ал-Шаъаб" 1:0
13/04/2012 "Ар-Райян" - "Лахвия" 3:1