Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

БАА - Эрон учрашуви сиёсий можаро сабаб бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

Эрон президентининг Амирликка қилган можароли ташрфидан кейин иккала давлат ўртасида 17 апрел куни ўтиши керак бўлган халқаро ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар тарқатмоқда.

Бундан бир неча кун муқаддам ЖЧ саралашининг финал босқичига тайёргарлик кўраётган Эрон терма жамоаси тўрт кун мобайнида Дубайда йиғин ўтказиши ва йиғин давомида БАА миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ташкил қилишни режалаштирганди. Бироқ воқеаларнинг кутилмаган бурилиши сабаб БАА футболи раҳбарлари жума куни учрашувни бекор қилишга қарор қилди.

Бунга сиёсий ташриф сабаб бўлди. Пайшанба куни Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Ҳамозгон вилоятида жойлашган Абу Маса оролига ташриф буюрди.

БАА расмийларнинг қайд этишича, икки давлат ўртасида тортишувли ҳудуд бўлган бу оролга давлат раҳбарининг ташрифи учрашувни ўтказиш борасида саволларни бутунлай ёпиб ташлаган.

"БАА ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув бекор қилинади", деб ёзилади расмий баёнотларда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:43, 14.04.2012.
Ўқилди: 8528 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик