Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Россия ва Беларусь хоккей, баскетбол ҳамда гандбол бўйича халқаро мусобақалардан четлатилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Россия ва Беларусь терма жамоалари хоккей бўйича халқаро турнирлардан четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, бу қарор «кейинги огоҳлантиришгача» қабул қилинган.

Ҳозирча IIHF Россия ва Беларуснинг сентябрь ойигача бўлган барча мусобақаларни ўтказиб юборишини маълум қилди.

Шу тариқа, Россия Финляндияда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини, шунингдек, август ойида бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Шунингдек, Россия декабрь ойининг охирида Новосибирск ва Омскда бошланиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. IIHF келгуси ойларда мусобақани ўтказиш учун янги жой бўйича музокараларни бошлайди.

Шунингдек, Евролига Ижроия кенгаши ҳам 28 февраль куни Украинадаги вазият бўйича қабул қилинган қарорлари эълон қилинди. Унга кўра, Россия баскетбол жамоаларининг Евролига (ЦСКА, УНИКС, «Зенит») ва Еврокубокдаги («Локомотив-Кубан») иштирокини тўхтатишга қарор қилинган.

Бундан ташқари, Европа гандбол федерацияси (EHF) ҳам Россия ва Беларусь жамоалари ҳамда клубларига ташкилот шафелигидаги мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда EHF матбуот хизмати хабар берди.

Қарор ташкилот ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган ва клублар ҳамда жамоалар даражасидаги барча мусобақаларга тааллуқлидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА ва УЕФА Россия футбол терма жамоалари ҳамда клубларини халқаро мусобақалардан четлатганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:01, 01.03.2022.
Ўқилди: 1294 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.