«Милан» клуби ўз вингер Кастильехо билан янги шартнома имзоламасликка қарор қилди.
Футболчи мавсум якунида «россонерлар» сафини тарк этади. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Ўтган йили Кастильехога Москванинг ЦСКА клуби жиддий қизиқиш билдирганди. Шунингдек, «Вильярреал» ҳам ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилганди.
Transfermarkt портали 27 ёшли испаниялик футболчини 5,5 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Милан" клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.