"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен ёзги трансфер ойнасида "Барселона"га ўтади.
Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, 25 ёшли даниялик 99 фоизлик эҳтимол билан Каталония клуби футболчисига айланади.
Қайд этилишича, томонлар шартнома шартлари бўйича келишиб олган ва фақат айрим форс-мажор ҳолатларгина трансфер жараёнининг узилишига олиб келиши мумкин.
Кристенсен жорий мавсум “Челси” сафида 26 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг Лондон клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.