Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси ўз анъанасига кўра, чемпионат ўйинлари олдидан янги футболчилари тақдимотини ўтказди.

Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» катта залида юқори ташкилотчиликда ўтган тадбирда жамоа аъзолари, вилоят ҳокимлиги, ҳомий ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, мухлислар, Самарқанд футбол жамоатчилиги иштирок этди. Байрамона тақдимот маросими илк марта 4та телекамерада интернетда жонли эфирда намойиш этилди.

Тадбирни Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов очиб бериши режалаштирилганди, аммо вилоят ҳокими маълум сабабга кўра маросимга кела олмаган бўлса-да, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов маросим қатнашчиларига Эркинжон Оқбўтаевичнинг жамоа ва мухлисларга йўллаган янги мавсум очилиш табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, «Динамо» ПФК бош ҳомийси «Agromir Buildings» компанияси раиси, сенатор Шавкат Жалолов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов клуб янги бош мураббийи сербиялик Предраг Роганни таништириб, «Динамо» футболчиларига янги либослари топширилди. Мухлислар номидан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва «Agromir» компанияси бошқарув раиси Шавкат Жалоловга Самарқанд футболи ривожи йўлида қилинаётган ишлар учун миннатдорчилик билдирилди. «Динамо» ПФК номидан эсдалик учун Эркинжон Турдимовга 69-рақамли либос (1969 йилда туғилган), Шавкат Жалоловга 70-рақамли, Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровга 78-рақамли клуб либоси топширилди.

Шунингдек, янги мураббий Роган ҳамда футболчилар номидан Темурбек Исмоилов, Александар Глишич сўзга чиқиб, янги мавсумда самарқандлик мухлисларни қувонтириш учун жамоа бор куч ва имкониятини сарфлашини билдиришди. Мухлисларнинг очиқ-савол жавоби ва олқишлари остида юқори кайфиятда ўтган тадбир якунида барча Суперлига 1-тури доирасидаги 3 март кунги «Динамо» - «Пахтакор» ўйинига таклиф этилди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 08:30, 02.03.2022.
Ўқилди: 1704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5000]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [4965]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4040]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2881]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2634]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2367]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2357]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2026]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1763]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1756]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик