"Собиқ "Ливерпуль" футболчиси Девид Жеймс жамоа посбони Куивин Келлехерни ёзда бошқа жамоага ўтиши керак деб ҳисоблайди. У шундай деди:
"Мен Клоппнинг жамоасида анчадан буён мана шундай динамика ҳамда ротацияларни кўрмоқдаман. У финалда дарвозабонни ротация қилди ва бу тўғри эди. Ҳозир Аллисон жамоа билан беш йиллик битим тузмоқчи. Шу сабаб Келлехер ёзда ўзини биринчи рақамли сифатида кўрадиган жамоага ўтиши керак. Чунки у иқтидорли дарвозабон. У асосийда ўйнаши керак".
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ирландиялик футболчи финалда ҳал қилувчи голни киритган эди.