Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

ЎФА ёшини кичрайтирган футболчи борасида қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футболчилари уюшмасининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасига юборган хатига мувофиқ футболчи – Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси бўйича ҳужжатларни расмийлаштирилиши билан боғлиқ масала кўриб чиқилган.

Қўмита йиғилишида футболчи Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлининг вакили сифатида Ўзбекистон футболчилари уюшмаси раиси К.Мурзоев футболчи ҳақиқатда ҳам бундан бир неча йиллар аввал, айрим ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ўзининг маълумотларини, аниқроғи паспортдаги исми ва фамилиясини укаси – Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли номига расмийлаштиргани ва айнан ушбу исм ва фамилия остида фаолиятини давом эттирганини таъкидлаб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Бувайда туман судининг 2020 йил 3 март кунидаги ҳукмига кўра Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлини укаси Ғофуров Ҳусниддин Хусанбой ўғли билан бир-бирларининг шахсий маълумотлари ва исм-фамилияларини алмаштирган ҳолда расмийлаштирилган фуқаролик паспортлари белгиланган тартибда йўқ қилиниб, уларнинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилиялари бўйича фуқаролик паспортлари расмийлаштирилиши таъминланган.

Қўмита ушбу вазиятни ўрганиш давомида, футболчи ҳақиқатда ҳам бунга ўзи истамаган ҳолда ўша вақт фаолиятини бошлаган мураббийлари ва ота-онаси қистови билан розилик берган деган хулосага келди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси футболчини ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ҳужжатларини укасининг шахсий маълумотлари асосида расмийлаштиргани, бу вазиятдан чиқиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилаётгани, унинг футболдаги иқтидор ва қобилиятини инобатга олган ҳолда унинг ўзига тегишли шахсий маълумотлари асосида расмийлаштирилган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни ҳамда Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқишни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига ҳавола этишни лозим топди.

Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан Ғофуров Анваржон Хусанбой ўғлига унинг ҳақиқий шахсий маълумотлари ва исм-фамилияси асосида расмийлаштирилган фуқаролик паспорти бўйича имзоланган меҳнат шартномаси ва бошқа ҳужжатларини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказилишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, мазкур қарор нусхаси Ғофуров Анваржон Ҳусанбой ўғлига нисбатан жарима интизомий жазо чорасини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилиши белгиланди.

Манба: ЎФА
Киритилди: 13:34, 02.03.2022.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [6611]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [4362]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2741]

«Реал» Мбаппе, Винисиус ва Беллингемнинг келажаги борасида якуний қарорга келди [2664]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [2416]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [2146]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1995]

«Барселона» ёзги трансфер ойнаси учун тўртта асосий нишонни белгилаб олди [1964]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1853]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1640]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик