Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар ҳақида гапирди. Лавров мамлакат барча даражадаги санкцияларга тайёр эканини қайд этди.
«Россия Федерацияси санкцияларга тайёр эди, бироқ Москва улар спортчилар, журналистлар, маданият соҳаси вакилларига нисбатан қўлланилишини кутмаганди», деб тушунтирди Лавров.
Россиянинг барча футбол жамоалари дисквалификация қилинди. Уларга қачонгача тақиқ қўйилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.