Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Агар "ПСЖ" Мбаппе билан шартномани узайтирса, "Монако" учун қанча бонус тўлаши керак?

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Монако» жамоасига Килиан Мбаппе учун бонусларнинг бир қисмини тўламоқчи эмас.

Le Parisien хабарига кўра, клублар ўртасидаги келишувда парижликлар ҳужумчи учун 145 миллион евро тўлаши кўзда тутилган. «ПСЖ» Мбаппе клуб билан шартномасини узайтирса, яна 35 миллион евро бонус сифатида бериши тахмин қилинганди.

«ПСЖ» франциялик ҳужумчи билан янги шартнома имзолаш учун ҳамма нарсани қилмоқда, бироқ айни пайтда «Монако»га бу 35 миллион еврони тўламоқчи эмас ва бунинг олдини олиш йўлларини қидирмоқда.

Мбаппе июль ойида ПСЖ билан янги шартнома имзолаши варианти кўриб чиқилмоқда. Техник жиҳатдан бу шартноманинг узайтирилиши эмас, балки янги шартнома имзоланиши бўлади, чунки футболчининг амалдаги шартномаси 30 июнда тугайди.

Жорий мавсумда 23 ёшли ҳужумчи Лига 1нинг 24 та учрашувида 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:07, 02.03.2022.
Ўқилди: 2088 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.