Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Дрогбага ҳавас қилган Аке

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» юлдузи Марле Аке бугун тунда «Фиорентина»га қарши ўзининг биринчи катта ўйинида майдонга тушиши кутиляпти. Хўш, 19 ёшли футболчи ҳақида нималарни биласиз ва ундан нималарни кутиш мумкин?

Акени «Ювентус» мухлислари яхши билишади. У ўтган мавсум Андреа Пирло қўл остида катталар жамоасида бир марта кўриниш берган эди. Бироқ, футболчи «бьянконери»лар таркибида навбатдаги баҳсда майдонга тушиши учун узоқ вақт кутишига тўғри келди. Марле январь ойида Италия кубоги доирасидаги «Сампдория»га қарши баҳсда катталар жамоасидаги дебютини ўтказди ва 16-дақиқада жамоаси фойдасига пенальти ишлаб берди (пенальти Алваро Мората томонидан голга айлантирилди). Орадан бир ой ўтмай, у А Серияда ҳам дебют қилди ва «Аталанта»га қарши сафар баҳсида захирадан майдонга тушди.

У бугун «Ювентус»даги биринчи ўйинини юқори даражада бошлаши мумкин, чиқаётган маълумотларга кўра, у 3-5-2 схемасида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида танланади. «Кекса синёра» Тосканага кўп сонли жароҳат олган футболчилар билан йўл олди, шунингдек, дам олиш учун имконият яратиб берилган футболчилар ҳам мавжуд. Улар Леонардо Бонуччи ва Хуан Куадрадо.

 

Аке бугун тунда «Ювентус»нинг асосий таркибида колумбиялик вингер ўрнини эгаллаши мумкин. Бунда унга Мойзе Кин рақобатчи бўлади. Акенинг кумири «Челси» афсонаси Дидье Дрогба бўлиб, у ҳам фаолиятининг бир неча йилини «Олимпик Марсел»да ўтказган. Улар бир хил позицияда ўйнашмайди, лекин Аке собиқ ҳужумчининг изидан боришни орзу қилади. Марле 2001 йил 5 январда Франциянинг Безье шаҳрида туғилган, аммо Ивуар паспортига эга.

Февраль ойида у «Ювентус» телеканалига берган интервьюсида «Дрогба - бутун мамлакатнинг кумири», - деган жумлаларни таъкидлаб ўтди. «Дидье барча даврларнинг энг яхши ивуарлик футболчиси ва мен у ҳақидаги ҳужжатли фильмни ўн мартадан ортиқ кўрганман. Дрогба ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш йўлида кўп меҳнат қилди, ўзининг сабр ва матонатини исботлади. У АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бирига айланди ва умид қиламанки, тез орада ўз талантимни исботлаш учун катталар жамоасида ўйнай оламан», - дейди вундеркинд.

 

Аке Туринга 2021 йилнинг январь ойида «Марсел»дан келиб қўшилган эди. У Лига 1 жамоаси сафида 26 марта майдонга тушди. Француз юлдузи асосан «кекса синёра»нинг 23 ёшгача бўлган жамоаси сафида ўйнаб, Италиянинг учинчи дивизиони саналган C Серияда 41 ўйинда 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. «Ювентус» ўринбосарлар жамоасидаги футболчиларга асосий таркибдан жой берувчи кам сонли клублардан бири ҳисобланади.

Бу эса жамоа тизимида селекционерлик ишлари яхши кетаётганини кўрсатади. Айни дам Аке ўнг қанот ҳимоясига яқин жойда ўйнагани учун ўз позициядан четга чиқиб ҳаракатланиши ҳам мумкин. Аке учун шунингдек, чап қанот ҳимоячиси позицияси ҳам бегона эмас.

Киритилди: 22:48, 02.03.2022.
Ўқилди: 1539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.