Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Игорь Криушенко: «Хатоларимизни рақиб кечирмади»

Баҳо:
+ | -
Foto: fcshurtan.uz

“Шўртан” - “Металлург” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Криушенко ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Криушенко жамоасининг хатолари мағлубиятга сабаб бўлганини таъкидлаб ўтди.

«Аввало, бугунги рақибларимизни ғалаба билан табриклайман! Бугун шогирдларим бир қатор хатоларга йўл қўйишди, буни эса рақиб кечириб ўтирмади. Иккинчи голни эса ёш болаларча ўтказиб юбордик. Бу ерда ҳимоячилар ва дарвозабонни айблаш мумкин. Мен доим гапириб келганман – ютуқ ҳам, мағлубият ҳам жамоаники. Жамоа бугун ишончли ўйин намойиш эта олмади».

«Ҳали иккинчи даврада бўладиган “Металлург” - “Шўртан” жамоалари ўртасидаги баҳсгача ҳали анча вақт бор. Шунинг учун, биз олдимизда турган ўйинларга жиддий тайёрланишимиз керак. Кейинги тур “Бухоро” билан ўйнаймиз ва сафардан ғалаба билан қайтиб келишга ҳаракат қилиб, мухлисларимизни хурсанд этамиз».

«Тўғри, агар бугун ғалаба қозонишганимизда биринчи ўринга кўтарилиб олардик. Аммо, ҳозир биринчи ўрин ҳақида гапириш нотўғри. Ҳали чемпионат олдинда, шунинг учун ўрин ҳақида мавсумнинг сўнгги учрашувида гапириш мумкин».

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 15:02, 15.04.2012.
Ўқилди: 6331 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик