Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги танлаган тактикамиз бизга очко тақдим этди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг биринчи тур марказий учрашуви сифатида эътироф этилган "Навбаҳор"-"Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Ассалому алайкум барчага! Бугунги ўйинда биринчи навбатда босимни енгишимиз керак эди. Чунки "Навбаҳор" билан Наманганда ўйин осон бўлмайди, чунки мухлислар томонидан катта босим бўлади. Шунингдек, футбочиларимни руҳий тайёрлашга ҳам ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, футболчиларимиз босимни енгиб ўтди. Ўйинлардаги вазиятларга келадиган бўлсак, менинг фикримча, ҳар икки жамоа ҳам голга тортадиган вазият ярата олмади. Фақат олисдан зарбалар бўлди, лекин бу голга тортадиган бўлмади. Ўйлашимча, ҳар икки жамоа ҳам бугунги натижадан қониққан бўлиши мумкин. Бугунги ўйинда қайсидир жамоа мағлубиятга учраб, қайсидир жамоа ютиб кетиши ҳам мумкин эди. "Навбаҳор"га қарши қўллаган тактикамиз ҳам, стратегиямиз ҳам бугунги учрашувда бизга қўл келди. Чунки, ўзингиз кўрдингиз бугун биз учта яққол ҳимоячи билан ўйнадик. Сабаби, "Навбаҳор" жамоасида бўйдор футболчилар кўп эди, улар стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда, учта ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдик.

"Навбаҳор" жамоаси майдонида очкога эга бўлиш қийин албатта. Шу сабабли, бемалол натижадан қониқдим деб айта оламан.

- Жамоа "Пахтакор" билан ўйинда учта ҳимоячи билан ҳимоячи билан ўйнамади, лекин бугун уч нафар ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдингиз, бу нима билан боғлиқ? Агар таркибингизда маҳоратли ижрочилар бўлганида бугун жамоангиз бемалол ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Бунга фикрингиз қандай?

- Ўйин ташкил қилишда ёмон ҳаракат қилмаяпмиз, куни кеча "Пахтакор" билан ўйинда ҳам шундай бўлганди. Таъкидлаб ўтганингиздек, голли вазият яратадиган ва гол урадиган футболчи борасида қийинчиликка дуч келяпмиз. Мана иккита ўйиндан бери гол ура олмаяпмиз, бу эса - муаммо. Танлаган тактикага келадиган бўлсам, бизнинг базавий схемамиз 4-3-3 ҳисобланади. Биласизлар, қанотларда Ойбек, Суҳроб ҳаракат қилади. Ўша схемамизда "Пахтакор" билан ўйнадик ва таркибда Ойбек билан Соловьевни туширгандик. Бироқ, улар жамоага кам фойда олиб келиб келганлиги сабабли, бугун бошқача схемада ўйнашга қарор қилдик. Қолаверса, "Навбаҳор" бизнинг Туркиядаги барча ўйинларимизни кўрди, шу сабабли, бугунги схемамиз улар учун кутилмаган бўлди ва ноқулайлик туғдирди. Биз шуни кутган эдик. Эътибор берган бўлсанглар, биринчи бўлимда "Навбаҳор" биз тарафга ўтиш учун жуда қийналди ва анча асабийлашди. Шу сабабли, бемалол айта олишим мумкинки, бугунги тактикамиз бизга бир очкони тақдим этди.

- Нима учун бугунги ўйинда Шароф Мухитдинов иштирок этмади? "Навбаҳор"нинг салоҳияти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Шарофнинг майдонга тушмаганига сабаб - у бетоб эди. Шу сабабли, бугунги ўйинга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олмади. Шунинг учун уни бугун заҳирада қолдирдик. "Навбаҳор"ни кўриб турганимиздек, жуда катта ишларни амалга оширмоқда, ўз олдига катта мақсадлар қўйди. Жуда кўплаб футболчиларни алмаштирди. Албатта, жамоа таркибида 10 нафар футболчини алмаштирганидан кейин, уларни шакллантириш учун бироз вақт талаб этилади. Бу таркиб ва бу ташкилотчилик билан жамоа ўз ўйинини шакллантириб олса, албатта совринли ўринлар учун бемалол кураша олади" - деди Бердиев.

Киритилди: 21:29, 03.03.2022.
Ўқилди: 1843 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.