Daily Mail хабарига кўра, "Тоттенхэм" "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиолга қизиқиш билдирмоқда.
Манба берган хабарга кўра, "шпорлар" спорт директори Фабио Паратичи 20 ёшли хорватияликнинг хариди клубга фойда келтиришига ишонмоқда.
"Лейпциг" футболчи учун тахминан 50 миллион фунт талаб қилиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳимоячи учун Испания ва Италиянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирган.
2021/22 йилги мавсумда Гвардиол “Лейпциг” сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt.com портали ҳимоячининг нархини 22,5 миллион фунтга баҳоламоқда.