"Вулверхэмптон" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган "Барселона" вингери Франсиско Тринкау мавсум якунида яна "Барселона"га қайтиши мумкин.
Sport нашрининг маълумотига кўра, ингилизлар португалиялик футболчининг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишмаяпти. Агар улар ёзда Тринкауни сақлаб қолишмоқчи бўлса, Каталония клуби ҳисоб рақамига 30 миллион евро ўтказиши керак.
Жорий мавсум 22 ёшли Франсиско АПЛнинг 20 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига бирорта фойдали ҳаракат ёздириб қўймаган.