Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович карьерасини якунлаганидан сўнг, «Милан» раҳбарияти уни клуб сафида олиб қолмоқчи.
Клубнинг техник директори Паоло Мальдини ҳозирча бу борада аниқ режа қилмаган бўлса-да, Златан қандай лавозимини эгаллаши ҳақида ўйлаб кўраётгани ҳақида айтди. Балки Ибрагимович вице-президент ёки клуб менежери бўлиши ҳам мумкин - ҳозирча аниқлик йўқ, деб хабар беради La Gazzetta Dello Sport
- Унинг келажаги ҳам биз билан боғланишини истаймиз, — дейди Мальдини.