«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Олтин тўп» учун овоз бериш натижаларидан ҳайратда қолганини айтди.
«Олтин тўп»нинг натижалари мен учун шок ҳолатда бўлди, - дейди Салаҳ. - Еттинчи бўламан, деб ҳеч ким ўйламаганди. Лекин мен фитна назарияларига ишонмайман. Кўп давлатлар футболдан узоқда».
Ҳужумчининг сўзларига кўра, у овоз беришда нимага асосланганини билмайди.
«Бу ерда нимадир нотўғри эканлигини кўрсатиш учун менда ҳеч қандай далил йўқ. Ҳақиқатан ҳам билмайман, лекин натижалар мени ҳайратда қолдирди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли мисрлик овоз беришда еттинчи ўринни эгаллаган эди. «Олтин тўп»ни «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритди.