Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Футболдаги дастлабки антиқа қоидалар

Баҳо:
+-1 | -

Дунёда бир марта бўлсин туп тепмаган эркак бўлмаса керак ва уларнинг ҳамммаси ҳозир неча ёшда бўлишидан катъий назар футболнинг «темир» қонун-қоидаларини жуда яхши билишади.

«Бурчак тўпи», «11 мертлик», «аут», «қўлга ушлаш», «офсайд», «жонли девор»... хуллас, бу иборалар етти ёшингизда қишлоқ кўчаларида бошланган футболдан тортиб, маҳоратли яшил майдонлардаги ўйинчиларгача миллион марталаб такрорланиб ёд бўлиб кетган.Аммо бу қонун–қоидаларни ким ўйлаб топган , қачон каби саволлар билан ҳаммамиз ҳам қизиқарвермаймиз. Дастлабки футбол ўйини қоидалари ҳозирги замонавий футболдан катта фарқ қилган.Ушбу мақола ана шулар ҳақида

Дунёни мафтун этган бу уйиннинг Англияда пайдо бўлгани ҳаммага аён. Мана шу диёрда 1863 йил 8 ноябр куни биз учун қизиқарли бўлган футболга 13та асосий қоидалар ишлаб чиқилди. Мана улар қанақа эди :

1.Майдоннинг узунлиги 200 ярд, кенглиги 100 ярд қилиниб белгиланганди (1ярд-91см). Майдон бурчакларига байроқчалар ўрнатилиб , дарвоза вазифасини бажариши учун иккита баланд устун ўрнатилди. Аммо у пайтлар бу устунларни бирлаштириб турувчи тўсин бўлмаган.

2.Жамоалар томонидан қайси дарвозани танланиши қуръа ташлаш йўли билан аниқланган .Ўйин майдон ўртасидаги ётган тупни қуръада ютқизган жамоа сардори тепиши билан бошланиб , рақиб ўйинчилари туп тепилмагунча 10ярд узоқликда туришган.

3.Ҳар гал ҳисоб ўзгаргач жамоалар дарвозаларни алмашишган.

4.Агар туп қўл билан ташланмай ёки қўлга тегмай,ҳар қандай баландликда устунлар орасидан ўтса «гол» ҳисобланган.

5.Туп майдоннинг ён томонидан чиқиб кетса,уни чиқариб юборган ўйинчи , ўша нуқтадан ўйинга киритган.

6.Футболчи тупни ўйинга киритаётган пайтда жамоадошлари рақиб дарвозаси олдида тўпланиб қолишган бўлса, ўйиндан ташқари ҳолат ҳисобланган ва у рақиблари тупни эгаллашишга ҳалақит бериши мумкин бўлмаган.

7.Тупни ҳимоячилар дарвоза ортига чиқариб юборишса,уни чиқариб юборган ўйинчи туп чиқиб кетган жойдан эркин зарба билан ўйинга киритган. Агар ҳужум қилаётган жамоа чиқариб юборган бўлса, у ҳолда туп 15 ярд узоқликда майдон ичкарисига олиб кирилиб дарвоза «нишонга» олинган. Бу пайтда ҳимоядаги жамоа дарвоза ортига утиб турган.

(Давоми бор)

Фахриддин Чориев тайёрлади

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:51, 16.04.2012.
Ўқилди: 7352 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.