Собиқ футболчи Пол Мерсон "Ньюкасл"нинг ҳолати ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Олдин ҳам айтганимдек, мен бу жамоани бир очко олишга ҳам қийналишини тахмин қилгандим. Аммо ушбу тахмин бир ой олдин айтилган ва ўзини оқламади. Мен "Ньюкасл"ни "Брайтон"га қарши баҳсда ҳам очко учун курашишига ишонаман. Чунки унинг мухлислари жамоасини охиригача яхши қўлламоқда. Шундай экан, улардан ғалаба кутиш мумкин. Эдди Хау эса бу ерда ажойиб мураббийлик қилмоқда".