«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Салернитана» жамоаси (5:0) билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин, Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишга умид қилаётганини тан олди.
“Бугун биз бешта гол урдик ва жуда хурсандмиз. Сўнгги пайтларда биз бироз қатъият ва характерни йўқотдик, "Салернитана" жуда тажовузкор эди, лекин «Интер» яхши ўйнади. Доим биз билан бўлган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.
Индзаги доим менга ишонган, у захира ўринда туриб, доим биз керакли бўлган маслаҳатларни беради. Биз «Ливерпул»га қарши беллашувда ўз ўйинимизни кўрсатиш ва чорак финалга чиқишга интиламиз”, деди Мартинес Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.
Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувида «Интер» «Ливерпул»га (0:2) имкониятни бой берган. Жавоб ўйини 8 март куни Англияда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01.00да бошланади.