"Зенит"нинг собиқ ҳужумчиси Сердар Азмун илк бор "Байер"нинг расмий ўйин учун қайдномасига киритилди.
27 ёшли эронлик Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши ўйинда захирадан ўрин олган футболчилар рўйхатидан жой олди.
Мураббий унга имкон берса, бугун Азмун "Байер" сафидаги дебютини ўтказиши мумкин.