«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Юрген Клопп, Ральф Рангник ва бошқа кўплаб машҳур мураббийларга замонавий футболда шуҳрат келтирган «немисча» ўйин услубига ўтиш ниятида эмаслигини айтди.
“Германиядаги уч йиллик ишим, албатта, менга таъсир қилди. Мен кўп нарсани ўргандим, мослашишга мажбур бўлдим. Немисча ўйин услуби жуда ажойиб. Лекин, эшитинг, мен Каталонияданман, мен ҳам Каталонияда футбол таълимини олганман - ўйин тамойилларим шу ердан келиб чиқади.
Агар Германияда туғилганимда, балким Юрген Клопп ва Ральф Рангник ғоялари билан сингиб кетган бўлардим. Лекин мен футболни ўзимни ҳис қиляпман ва бу услуб тарафдорлари муваффақиятли бўлгани учун уни ўзгартира олмайман», - деди Гвардиола Sky Sports билан суҳбатда.