Ёзда "Боруссия Д" сафига бориб қўшилиши аниқ бўлган "Бавария" ҳимоячиси Никлас Зюле мюнхенлик мухлислар ҳақида фикр билдирди.
"Ҳатто Дортмундга кўчиб ўтишим аниқ бўлганда ҳам одамлар менинг исмимни бақириб, қўллаб-қувватлашмоқда. Ортда қолган беш йил учун клуб ва мухлислардан миннатдорман. Жамоа учун қўлимдан келган барча ишни қилдим ва мавсум якунигача ҳам боримни беришда давом этаман", - деди германиялик ҳимоячи.