Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Россия ташаббуси билан янги футбол мусобақаси пайдо бўлиши мумкин: унда ўзбек клуби иштирок этиши режалаштирилган

Баҳо:
+ | -

Россия спорт вазирлигида мамлакат спорт федерациялари вакиллари билан тезкор учрашув ташкил этилди, деб ёзмоқда «Спорт-Экспресс» нашри.

Қайд этилишича, йиғилишда соҳага эътибор қаратиш, тақвим режасини белгилаш, шунингдек, халқаро турнирларни ўтказиш мақоми ва шаклини ўзгартириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.

Мавжуд вазиятни муҳокама қилиш чоғида Россия спорт тадбирларининг асосий қисми МДҲ (Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон), шунингдек, БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) мамлакатларига йўналтирилишига қарор қилинди.

Россия от спорти федерацияси расмий сайтида ушбу давлатлар билан биргаликда спорт лигаларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, футбол мусобақаларининг ташкил этилиши ҳам айтилмоқда.

Россия футбол иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков МДҲ ва БРИКС мамлакатлари билан ҳамкорликда янги футбол мусобақаси ташкил этиш яхши ғоя экани, бироқ уни амалга ошириш осон бўлмаслигини маълум қилди.

«Бу яхши, бирлаштирувчи ва илҳомлантирадиган ғоя. Унга қарши ҳеч нарса демоқчи эмасман. Бу ғоя яхши ёки ёмонлигини фақат амалиёт кўрсатади. Бироқ спорт нуқтаи назаридан бунга шубҳам бор.

УЕФА ва ФИФА бу мусобақага қаршилик қилиши мумкин. Ҳозирча РФИ ва Беларусь ФФ аъзоликдан чиқарилмаган. Биз у ердаги қоидаларга бўйсунамиз. Бу каби бирлашмалар яратиш учун ФИФА ва УЕФА рухсатини олиш талаб этилади. Шунчаки бошлаб юбориб бўлмайди. Акс ҳолда бизни аъзоликдан чиқариб юборишлари мумкин», — дейди Колосков.

Қайд этиш керак, айни пайтга келиб, дунёнинг аксарият халқаро спорт федерациялари Украинадаги вазият туфайли Россия ва Беларусь спортчиларини мусобақалардан четлатган. Аввалроқ ФИФА Россия терма жамоасини ЖЧ—2022 ўтиш ўйинларидан, УЕФА эса рус клубларини Еврокубоклардан четлатган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:30, 07.03.2022.
Ўқилди: 6380 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.