Кириш Регистрация

"Уиган" "Арсенал"ни ҳам жазолади

Баҳо:
+ | -

Ёдингизда бўлса Англия Премьер-лигасининг ўтган 33-турида лигада жон сақлаш ҳаракатидаги "Уиган" ўз майдонида турнир жадвалини бошқариб турган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилган ва сенсацион равишда ғалабани қўлга киритган эди.

32-турда эса "Челси" "Уиган" дарвозасига ҳар икки голини яққол офсайддан киритиб, лигада катта шов шувларга сабаб бўлган эди — 2:1. Агар "Челси"нинг голлари ҳисобланмаганида "Уиган" минимал ҳисобда ғалаба қозонган бўлармиди...

Мана, 34-турнинг навбатдаги учрашувида навбат "Арсенал"га ҳам етиб келди. "Арсенал" "Эмирейтс" стадионида 7-8-дақиқаларда "Уиган"дан ўта тезкор голлар ўтказиб, фақатгина битта гол билан жавоб беришга ўзида куч топа олди.

Аввалига "Уиган" футболчилари бурчак тўпини ижро этишгач, Шченсни хатога йўл қўйди — ўз жойини тарк этгани етмаганидек, тўп учун курашда Ди Сантога ютқазди ва у 7 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди — 0:1! 7-дақиқада!

Майдон эгалари марказдан ўйинни бошлашлари ҳамоно тўпни олдириб қўйишди ва чап қанотдан Мозес тезланиш олди ва тўпни юза чизиғига қадар юмалатиб келиб, дарвозанинг ўзига яқин чап бурчагига кўндаланг йўналишда узатди. У ерда эса Гомес Санья ва Вермалендан ўзиб кетиб тўпни "канонирлар" дарвозасига бамайлихотир киритди – 0:2!

21-дақиқада ўнг қанотдан ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Вермален боши билан ал-Ҳабсий дарвозасига тўғирлаб, ҳисобдаги фрақни қисқартирди.

"Арсенал" ўйин давомида кўплаб вазиятлар яратди. Инсоф юзасидан айтиб ўтиш керакки, шу оқшом Уммон терма жамоаси дарвозабони Али ал-Ҳабсий ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. Унинг сейвларини саналаш учун инсон қўлларидаги бармоқлар камлик қилади.

"Арсенал"нинг ўшбу мағлубиятидан сўнг унинг энг яқин таъқибчиси — "Тоттенҳэм" билан орадаги фарқ 5 очколигича қолмоқда. Бироқ, "тақачилар" 34-тур учрашувини ҳали ўтказгани йўқ. Улар 3 май куни "Болтон" майдонига сафар қилишади.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ. 34-ТУР

АРСЕНАЛ – УИГАН 1:2 (1:2)
Голлар: Вермален (21) — Ди Санто (7), Й. Гомес (8) 
АРСЕНАЛ: Шченсни, Санья, Журу (Окслейд-Чемберлен, 74), Вермален, Андре Сантос, Артета (Рэмзи, 9), Росицки, Бенаюн (Жервиньо, 61), А.Сонг, Уолкотт, ван Перси.
УИГАН: Ал-Ҳабсий, Бойс, Колдуэлл, Алькарас, Фигероа, Й. Гомес (Диаме, 86), Ж. Маккарти, Макартур, Мозес, Босежур, Ди Санто (Сэммон, 76).
Огоҳлантиришлар: Санья (34), Колдуэлл (60), А.Сонг (72), Ал-Ҳабсий (90), Макартур (90).
Бош ҳакам: Эндри Марринер
16 апрел. Лондон. "Эмирейтс". 60.060 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:01, 17.04.2012.
Ўқилди: 6226 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.