Кириш Регистрация

Артета ўз футболчиси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артетанинг фикрича, Букайо Сака Евро-2020 финалида пенальтилар сериясини ўтказиб юборганидан фойда кўрган.

«Менимча, Букайода ёзда кам сонли футболчилар бошидан кечирган нарса бўлди ва бу унинг фаолияти учун ажойиб бўлди, чунки футбол олами уни қанчалик севишини ва ҳурмат қилишини кўрсатди.

Фикримча, бу унга катта туртки берди ва қийин пайтларда одамлар уни қўллаб-қувватлашини англаб етди. Клуб ва унинг жамоадошлари айнан шундай қилишди.

Кейин унга бироз эркинлик бериш керак. Унинг қилаётган иши ажойиб. Фақат газеталарни ўқимасин, лекин ундан бошқа нима қилса - қилаверсин, чунки, мақтовлар унга салбий таъсир қилиши мумкин.

Футбол - унинг ҳаётидаги устуворлиги ҳар куни машғулотларда намоён бўлади. Сака бу ҳатти-ҳаракати ва турмуш тарзини сақлаб қолиши керак», - Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Киритилди: 16:16, 07.03.2022.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик