"Вест Хэм" "Удинезе" ҳужумчиси Жерар Деулофеуга қизиқиш билдирмоқда.
Calciomercato хабарига кўра, инглиз клуби аллақачон 27 ёшли футболчи учун Италия жамоасига таклиф билан чиққан. "Болғачилар" футболчини 2022/23 йилги мавсум учун сотиб олмоқчи.
Деулофеу аввалроқ АПЛда “Эвертон” ва “Уотфорд” каби клубларда ўйнаган.
2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи “Удинезе” сафида барча турнирлар доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Деулофеунинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.