Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«МЮ»да навбатдаги истеъфо яқинми?

Баҳо:
+ | -

Ноябрь ойида Оле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» дербида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан хабарингиз бор. Гвардиола жамоаси дарвозасига ўшанда «қизил иблислар» нақ 16 та зарба йўллашган эди. Кеча эса Ральф Рангник бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» Эдерсон дарвозаси томон атиги бешта зарба йўллади холос. «Шаҳарликлар» эса умумий 24 марта зарба бериб, бу оралиқда Давид Де Хеа 10 марта сейв қилишга мажбур бўлган.

Хулоса эса ягона: «МЮ» ўтган 4 ой давомида мухлислари кутган ўйинни ҳали ҳам намойиш эта олмаяпти. Премьер-лиганинг қолган жамоалари «Олд Траффорд»га жуда ҳам эркин тарзда ташриф буюрмоқда ва ғалаба қозониш ҳам қийин бўлмай қолган.

Ҳимоядаги пала-партиш ҳаракатлар бугунги «Манчестер Юнайтед»нинг «фишкаси»га айланган десак муболаға бўлмайди.

«Etihad»даги баҳсда Харри Магуайр бошчилигидаги ҳимоя чизиғининг мутлақ тарқоқлигига гувоҳ бўлдик. Буни руҳий жиҳатдан кутилмаган ҳолат дейиш ҳам қийин аслида. Дарҳақиқат, кеча «Манчестер Юнайтед» сардорининг ўзига 100% ишонмагани кўриниб қолди.

Ральф Рангникдан «Манчестер Юнайтед« ҳимояси ҳақида сўралганда, немис мураббийи имкон қадар камчиликларни яширишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ якшанба кунги дербида содир бўлган воқеалардан сўнг Рангникнинг ҳар қандай статистик баҳоналари ҳам шармандаликни яширишга кифоя қилмади.

Тўғри, «Манчестер Юнайтед»да коронавирусга чалинган футболчилар ҳам бор. Жамоа Варан ва Шоунинг имкониятларидан фойдалана олмади, аммо барибир майдонда тўртта профессионал ҳимоячи бор ва улар Харри Магуайр бошчилигида қўпол хатоларга йўл қўяётган экан, танқидлар ёмғирини тўғри тушунса бўлади.

Футбол мутахассислари мухлисларнинг эмоционал жавобларига қўшилишди. Магуайр «Манчестер Юнайтед» либосида энг ёмон ўйинлардан бирини ўтказди, «Сити»нинг ҳар бир хавфли ҳужуми вақтида ҳимоячи ўзини йўқотиб қўйган ҳолда барчани асабийлаштирди. Буни кўриш учун футболда махсус билим ҳам керак эмас. Линделёф ва Ван-Биссака Харри билан яхши трио ҳосил қилишди, бироқ Магуайр дербиларга мос равишда ўзида куч топиб, етакчиликни қўлига ололмади.

Етакчининг йўқлиги

Криштиану Роналду жума куни машғулот пайтида жароҳат олиб, сафдан чиққан эди, у кичик муаммоларга дуч келди. Бу ерда кўринишидан, жиддий нарса йўқ эди. Лекин мураббий португални аяшга қарор қилди. Тўғри, бу оқилона танлов бўлиши мумкин, аммо бу ерда бошқачароқ ёндашув қилса ҳам бўларди. Роналдуни дерби учун ҳеч йўқ қайдномага киритиш футболчиларга руҳият бахш этган бўлар эдими?!

Немис мутахассиси расмийликдан чекинмади, барча протоколларга амал қилди ва Криш ўз ватанига учиб кетди. Рангникка бу борада расмана тажриба етишмаганини қайд этиш зарур.

«Тўғриси, барча нарса мени хафа қилмоқда, лекин буларни бу ерда айтганимдан фойда йўқ. Футболчилар келиб шифокор ва тиббиёт бўлими ходимларига жароҳат олганликларини ва ўйинга тайёр эмаслигини айтишади. Мен буни мураббий сифатида қабул қилишга мажбурман. Бошқа чорам ҳам йўқ. Агар кимдир жароҳат олган бўлса, уни ўйинга мажбурлай олмайман», — дейди Рангник.

Статистикага юзланадиган бўлсак, Рангник қўл остида «Манчестер Юнайтед» 18 ўйин давомида гол ўтказа туриб, аксарият баҳсларда ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Ушбу 18 учрашувда жамоа 8 та ғалабани қўлга киритди (44,4%). Аммо бу натижалар ҳам «МЮ» кўрсатаётган ўйин учун яхши кўринавериши мумкин. Агар унинг ортидан қувиб келаётган клублар қолдирилган баҳсларини ўтказиб олишса, «қизил иблислар» 5-поғонадан 7-га равона бўлишлари ҳеч гап эмас. Раҳбарият эса Рангник тақдирини ҳозирдан ҳал этишга киришган бўлса ажаб эмас.

Киритилди: 22:26, 07.03.2022.
Ўқилди: 4420 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.