Германиялик мураббий Михаэль Бюскенс "Шальке"нинг янги бош мураббийига айланди. Клуб расмий сайти хабар беришича, мутахассис билан келишув жорий мавсум охиригача тузилган.
Аввалроқ клуб Димитриос Граммозисни ишдан озод қилган эди. У билан бирга ёрдамчилари ҳам жамоани тарк этишган.
"Биз мавсумнинг муҳим қарорлар қабул қиладиган қисмига етиб келдик. Бу мавсум Бундеслига йўлланмасини қўлга киритишимиз керак", - деди клуб спорт директори Рувен Шрёдер.