Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Рўзиқул Бердиев: "Биз эртага фақат ғалаба учун ўйнаймиз

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи бўлимида  “Насаф”  жамоасининг бош  мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда жамоанинг туркманистонлик легионери А.Геворкянлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: Ассалому алайкум. Эртага ҳал қилувчи баҳс бўлади,биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.Бизда имоният бор. Биз шу йўлда тинмай ҳаракат қилдикз.Ўйин қизиқарли бўлишини айтсам нотўғри бўлмайди.Жамоамизга совуққонлик йўқдек кўринди,биз бунинг устида ишладик, бу ишимиз ўз мевасини ҳам беради деб ўйлайман.

-Биз эртага "Насаф"дагн тактик ғалаба кутсак бўладими?

-Бу ҳақда гапирсак, унутмангларки тактика бошқа нарса. Тактика футболчилар тажриба ва маҳоратларига таяниб тузилади. Гвардиола ҳам Мессига ҳам бор учта футболчини алда демайди.Биз нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам аниқ ўйнашимиз лозим. Биз рақибибмизни яхшилаб ўрганиб чиқдик ва хулоса чиқардик.

Артур Геворкян: Бизга ҳам эртага қийин бўлади, ҳаёт шундай тузилганки унда иложсиз нарсани ўзи йўқ.Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Мухлислардан узр сўраб, бу ўйинда айбларимизни ювишга ҳаракат қиламиз албатта.

-Сизнинг ўйинингиз охирги ўйинларда негадир қовушмаяпти?..

-Эртанги ўйин мен учун ҳам айтганингиздек муҳим, мен ҳам аввалги ўйинлардан келиб чиқиб,хулоса қилдим.Энди жонимизни берамиз яна айтиб утаман биз учун асосийси мухлисларни хурсанд қилиш.

-Переплёткинсни қачон ўз позициясида кўрамиз?

- Мен унга ишонаман, лекин бу саволни очик колдираман, буни ўзингиз ҳам тушундингиз, деб ўйлаймиз.

-Табата ўзининг индивидуал жиҳатидан уйинни буриб юбора олади. (Катар журналисти)
- Биз хамма легионерларингизни ўйинини ўрганганмиз, биз хам тайёргарликни юқори даражада олиб бордик. Табатани ўтган ўйинда ушлай олмадик, бу уйинда эса кайта тарсаки емаймиз, деб уйлайман. Бизда Табатадай футболчи йукдир, аммо ундан устунлари хам бор.


Манба: voha.uz

Манба: voha.uz
Киритилди: 13:32, 17.04.2012.
Ўқилди: 5607 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.