Голландия терма жамоаси ҳамда Мюнхеннинг "Бавария" клубининг яқин ўтмишдаги машхур ҳужумчиларидан бири Рой Макай, "Бавария" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ЕЧЛ ярим финал баҳслари ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Фикримча, "Бавария" "Реал" тўсиғидан ўтиши учун барча имкониятларга эга. "Бавария"нинг ҳозирги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучли таркиблардан бири", дейди голландиялик ҳужумчи.
"Марио Гомес ҳамда Франк Риберилар ажойиб мавсумни ўтказмоқдалар. Роббен ҳам ажойиб спорт формасида. Бастиан Швайншайгерни эса, мюнхенликларнинг энг асосий футболчиси деб ҳисоблайман. Дарвозада Нойер - европанинг энг кучли дарвозабонларидан бири.
Шундай экан, олдиндан ким фаворитлигини айтиш мушкул. "Бавария" жамоавий ўйин ташкил этишда жуда кучли. Нима бўлган тақдирда ҳам ажойиб ўйинлар гувоҳига айланамиз"- дейди Макай УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.













