Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Даниэл Алвес: "3 йил аввал "Челси" қўрқув туфайли финалга чиқа олмаган эди"

Баҳо:
+ | -

Каталонияликлар ҳимоячиси Даниэл Алвес Европа чемпионлар лигаси ярим финалининг "Челси" - "Барселона" учрашуви олдидан интервью берди. Шунингдек, Даниэл бундан 3 йил муқаддам жамоаларнинг айнан ярим финалдаги учрашувини ҳам ёдга олди. Ўшанда икки ўйин натижасига кўра "Барселона" финалга чиққанди.

"Сўзсиз, ўшанда "Челси"га қарши жавоб ўйини (1:1) жуда қийин ўтганди. Ҳакамнинг хатоси эвазига "Челси" мағлубиятга учрагани ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Аммо бу бизнинг муаммомиз эмас, ҳакамларни биз бошқармаймиз. Майдонга футбол ўйнагани чиқамиз, финалга етиб бориш учун бор кучимиз билан курашамиз. Биз ҳакамларни нима қила олардик?

"Челси" финалга қўрқув туфайли чиқа олмаган. Ўз уйида ўйнаётган жамоада устунлик бўлиши керак ва ҳужумлар уюштириши шарт. Албатта, агар сен ҳужумда ўйнамасанг ва буни "Барселона" амалга оширса, охир-оқибат ютқазишинг тайин. Олдинга интилсанг, ғалабага эришасан. Ўйлашимча, ўшанда "Челси"нинг ҳужумга ўтиши учун футболчиларда дадиллик етишмаган. Ва улар бунинг учун жазоланишган эди", - дейди Алвес The Guardian нашрига берган интервьюсида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:40, 17.04.2012.
Ўқилди: 6499 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.