Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«90min». АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати билан танишинг!

Баҳо:
+ | -

Ҳар ойда «90min» нашри Англиянинг бешта лигасидан энг яхши футболчини аниқлаш борасида сўровнома ўтказади. Сиз мухлислар эса кўрсатилган номзодлар ичида ўзингиз ёқтирган ва мухлиси бўлган футболчига овоз бериш имкониятига эга бўласиз. Қуйида нашр томонидан ой учун энг яхши футболчиликка номзодлар билан танишасиз.

1. Сон – «Тоттенхэм Хотспур»

Ўйинлар сони: 5 та;
Голлар: 2 та;
Ассистлар: 2 та.

Умуман олганда, февраль ойи «Тоттенхэм» учун осон ўтмади. Шунга қарамай, ушбу давр лига пешқадами бўлган «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалаба билан эсланадиган бўлди. Шунингдек, Сон бу пайтда ўз шериги билан АПЛ рекордини ҳам қайд этди. «Саутгемптон»га қарши баҳсда гол урганидан сўнг, кореялик юлдуз «Etihad»даги драмада асситентлик борасида академик намуна кўрсата олди. У «шаҳарликлар»га қарши иккита ассист қайд этган. Соннинг «Лидс»га қарши урган голи эса уни АПЛ тарихига олиб кирди.

2. Муҳаммад Салоҳ – «Ливерпуль»

Ўйинлар сони: 4 та;
Голлар: 3 та;
Ассистлар: 1 та.

Ҳа, ушбу ойни мисрлик қирол учун ўта омадли ўтди дея олмаймиз. Аммо у ўз даражасида ҳаракат қилишда давом этди ва яна бир рекордга эришди. Салоҳ «Норвич»га қарши баҳсда «мерсисайдликлар» сафидаги 150 голини урган эди. Шунингдек, у «Лидс»ни шарманда қилишда ҳам жамоасига ўз кўмагини бериб турди. Ўша ўйинни Муҳаммад 2 та гол ҳамда 1 та ассист билан якунлаган эди. Ҳисоб эса 6-0 кўринишида тугаган.

3. Жаррод Боуэн – «Вест Хэм»

Ўйинлар сони: 4 та;
Голлар: 2 та;
Ассистлар: 1 та.

Иккинчи марта кетма-кет ой футболчилиги учун номзоди қўйилаётган ҳужумчининг «Вест Хэм»даги формаси ажойиб даражага чиқиб улгурган. Боуэн Лондон жамоасини кўп баҳсларида қутқарувчи вазифасини бажариб келмоқда. У шундай давом этса, кўп эҳтимол, тез орада Англия терма жамоасига чақирув олади. Жаррод ойни «Уотфорд»га қарши баҳсда гол уриш билан бошлайди (1-0). Кейинги учрашув, «Лестер» билан ўйинда 2 та голда бевосита иштирок этди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли, «Вест Хэм» ҳар икки ўйинда уч очкога эга чиқди.

4. Ҳарри Кейн – «Тоттенхэм»

Ўйинлар сони: 5 та;
Голлар: 3 та;
Ассистлар: 1 та.

Албатта, «шпорлар» ўтган ойни осон ўтказмади. Жамоа очко йиғишга анча қийналди. Шунга қарамай, Кейн шахсияти учун ушбу давр нисбатан ижобий эди. Чунки айнан у, енгиб бўлмасдек туюлган «Манчестер Сити»ни ўз майдонида «ухлатиб» қайта олди. Англия терма жамоаси АПЛ тарихига энг кўп гол иштирок этган жуфликнинг бири бўлиб кирди. Ҳақиқатдан ҳам Кейн ва Сон даражаси ўз жамоасидан бир поғона юқори(дек). 28 ёшли ҳужумчи «шаҳарликлар» дарвозасини нақ уч марта ишғол қилди. Улардан фақат иккитаси ҳисобга олинган эди.

5. Че Адамс – «Саутгемптон»

Ўйинлар сони: 4 та;
Голлар: 3 та;
Ассистлар: 1 та.

Ушбу мавсум ҳужумчи учун ўта сокин кечаётган эди. Аммо Адамс февралдан ишга қаттиқ киришди. У жамоасининг февраль ойидаги барча (4 та) ўйинида фаол ҳаракат қилди. «Саутгемптон» ойни мағлубиятсиз якунлай олди ва бу таҳсинга сазовар ҳолатдир. Хусусан, инглиз футболчиси жамоаси учун «Тоттенхэм»га қарши ғалаба голини, «МЮ» билан эса ҳисобни тенглаштирувчи голни киритган. У шунингдек, «Норвич» ҳам гол урган эди. «Эвертон» билан баҳсда эса ассист муаллифига айланган.

6. Крейг Доусон – «Вест Хэм» (ҳимоячи)

Ўйинлар сони: 4 та;
Голлар: 2 та (!);
Ассистлар: 0 та;
Қуруқ ўйин: 2 та.

Жамоаси мудофаасида қалқон вазифасини бажарадиган футболчи, Доусон учун ушбу ой омадли кечди. Марказий ҳимоячи бўла туриб, «Лестер» ҳамда «Ньюкасл» билан ўйинда жарима зарбаларидан гол урган Доусонни ушбу рўйхатга киришга ҳақли деб ҳисобладик. Агар буни етарли деб билмасангиз, у ҳолда ҳимоячи томонидан сақлаб қолинган ӯша иккита баҳсдаги даҳлсиз дарвозани келтирамиз. Ўшбу «Уотфорд» ҳамда «Вулверхэмптон»га қарши баҳслар Доусон жамоасининг фойдасига якун топган.

Ҳурматли футбол ихлосмандлари, сиз ҳам ушбу ҳавола орқали ўтиб (шунингдек, ҳавола мақоланинг асл нусхасини ўқиш учун ҳам), юқоридаги футболчилардан бирига овоз беришингиз мумкин.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 17:57, 08.03.2022.
Ўқилди: 1966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Рома” Шомуродов борасида бир қарорга келди [8680]

“Барселона” ҳужумни кучайтириш учун 5 футболчи номзодини кўриб чиқмоқда [3418]

"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчилар алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда [2787]

CIES тадқиқоти: Абдуқодир Ҳусанов — 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиси! [2605]

Ҳусанов Лига1'да энг тезкор футболчилар рейтингида бор [2423]

“Рубин” клуби икки ўзбекистонлик футболчини сотишга тайёр. Уларга араб ва Австралия клубларидан таклифлар бор [2024]

"Реал Мадрид" "Ливерпул"нинг икки юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин [2024]

Нкунку ўзи учун янги клуб танлади [1921]

Неймарнинг отаси: "Реал"нинг таклифи "Барселона"никидан уч баробар кўп эди" [1751]

Роналдуни Мессидан яхши деган аргентиналик собиқ дарвозабон энди Марадонанинг Леодан устун томонини айтди [1672]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.