Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бугун "Барселона"нинг ҳам байрами

Баҳо:
+ | -

 

Ҳар йили 8 март ҳотин-қизлар байрами сифатида нишонланади. Аммо, шу билан биргаликда 2017 йилдан бошлаб “Барселона” мухлислари ҳам ушбу кунни ўзларининг байрами сифатида нишонлашга ҳақлидир. Гап шундаки 2017 йилда аёллардан кўра кўпроқ бир воқеа футбол оламини уўпроқ ўзига жалб этган. Унинг номи “ремантада” дея аталган. Ўша гўзал баҳор кунида “кўк-анорранглилар” футбол тарихидаги энг буюк камбэкни амалга оширишга муваффақ бўлган эди. “Барселона” ишқибозлари 2017 йилнинг 8 март кунини аёллар байрами сифатида эмас, балки Робертонинг голини, Энрикенинг ҳурсандчиликдан майдон бўйлаб югурганини, мухлисларнинг қувонч кўз ёшларини ва дахшатли камбэкни эслашади.

Сиз "Барселона"ни ёқтирмаслигингиз, бу воқеани тан олмаслигингиз ва клубни ҳар қанча ёмонлашингиз мумкин. Аммо танқид ва шубҳаларингиз билан ҳам, сиз "Камп Ноу"даги 6:1 энг буюк воқеа эканлигини яна бир бор тасдиқлайсиз. Биз буни спорт деймиз, футболни айнан шу мақсадда томоша қиламиз. Бу биз ғурурланадиган борлиқни идрок этишнинг ноёб тажрибаси ва биз бир кун келиб невараларимизга айтиб беришимиз мумкин бўлган воқеадир. Айтганча, ўша ғалати пенальтилар ҳақида, Неймар ва Суареснинг симуляциялари ҳақида хоҳлаганингизча гапиришингиз мумкин. Аммо ҳақиқат ҳақиқат бўлиб қолаверади. Чемпионлар лигаси тарихида ҳеч ким тўртта гол ўтказиб юбориб, кейинги баҳсда ўзига керакли натижа қайд эта олмаган. “Барселона”дан бошқа ҳеч ким. Робертонинг сўнгги сонияларда тўпга тегиниши аллақачон тарихнинг, балки ғалаба қозонган “Барселона” ДНКсининг бир қисмига айланган. Ҳозир ҳам ушбу учрашувнинг эски чипталарини сақлаб қўйган инсонларни топишингиз мумкин. Ҳатто “ПСЖ”га ўтгандан сўнг Неймар ҳам ўша ўйин ҳақида кўплаб илиқ фикрлар билдирган.

"Барселона" 2016-2017 йилги мавсумни Испания Суперкубогидаги ғалаба билан бошлаган. Каталонияликлар “Севилья”га қарши кечган икки финал учрашувида ҳеч қандай муаммога дуч келмади. Айнан шу 2016 йил “Севилья” ва “блаугранас”нинг ҳаётида бурилиш нуқтаси бўлди ва бурилиш нуқтаси ўзаро боғлиқ эди. Унаи Эмери Европа лигасида қатнашишни яхши кўрган севимли “Севилья”ни ёзда тарк этди. Бу даҳо мураббий ғалаба қозониш ва совринларни қўлга киритишни билар эди, унинг ютуқлари рўйхатида фақат битта минус бор эди. Эмери "Барселона"ни қандай мағлуб этишни билмайди! У ҳар доим каталонияликларга ютқазган - "Алмерия", "Валенсия"б "Спартак" ни бошқарган инсон сифатида ва фақат "Севилья"ни бошқарганида, у тўққиз ўйинда, фақат бир марта ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.

 Ғалабали 2015 йилдан сўнг, “Барселона” Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет иккинчи чемпионлик учун асосий фаворит ҳисобланган. Аммо 2016 йилда “оқ-қизил” Мадрид жамоаси каталонияликларни турнирдан чиқариб юборган эди ва Испания пойтахтининг бошқа жамоаси якунда Европани забт этганди. Мавсум бошланишидан олдин мураббий якунда жамоани тарк этишини маълум қилди. Жамоа Энрике кетишини ҳимобга олган ҳолда ўз олдига мақсад қўйди. "Барселона" Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши керак эди. Каталонияликлар гуруҳ босқичини муваффақиятли якунладилар. Леонель Месси ўнта гол урди ва урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи бўйича каталонияликларга тенг келадигани топилмади. “Кўк-анорранглилар” фақат бир марта мағлуб бўлди. Гвардиола қўл остида "Манчестер Сити" юқори ўрин учун "Барселона"нинг асосий рақиби эди. Ўшанда Пеп ўзининг собиқ жамоасини бир марта мағлуб эта олганди.

Эмери бошчилигидаги «ПСЖ»га эса бироз камтаронароқ омад кулиб боқди. Парижликлар бор-йўғи уч марта ва яққол аутсайдерлар билан ғалаба қозонишди. “Арсенал” билан гуруҳ пешқадами сифатида икки марта дуранг ўйнади ва якунда “Лудогорец”ни мағлуб этишди. Кавани олтита гол билан тўпурар бўлди. Уругвайлик футболчига Ди Мария, Курзава ва Марко Вератти сингари номларёрдам беришган эди. Парижликлар сафида иккита собиқ каталониялик ҳам бор эди. Максвелл тез-тез ҳимояда Курзавани чап қанотда алмаштирди, Тиаго Мотта майдонга чиқиб, майдон марказини назорат қилди. "ПСЖ" гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва шунинг учун улар биринчи ўйинни ўз уйларида ўтказишлари керак эди. Қура натижасига кўра, Парк-де Пренсга "Барселона" ташриф буюриши маълум бўлди.

Каталонияликлар ўйиндан олдин алоҳида муаммоларга дуч келишмади. Париждаги ўйиндан бир ҳафта олдин “блаугранас” "Атлетико" билан дуранг ўйнайди, бунда Суарес ва Роберто қизил карточка олишганди, сафар арафасида эса "Барселона" "Алавес"дан стартдаги мағлубият учун қасос олади (6-0).

14 феврал, 2017 йил. Барча “Барселона” мухлислари учун табло дахшатли кўриниш олган кун. Ўйин 4-0 билан якунланган ва “Барселона” мағлубиятга учраган эди. Унаи Эмери ўзининг тактикаси билан барчани ҳайратда қолдирди. У "Барселона"ни ҳаммадан яхши биларди ва ундан олдинги барча хўрликлар учун ўч олди. Юқори прессинг каталонияликларнинг ўйинини ўлдирди. Каванининг майдон бўйлаб ҳаракатланиши эса жуда аъло даражада эди. У ҳамма жойда, бутун майдон бўйлаб, ҳаттоки ҳар қандай ҳимоячи ҳавас қилгидек тарзда тўпларни олиб қўярди.

 Орадан бир ой ўтар-ўтмас “Барселона”ни тактика билан енгган мураббий айнан ўзгартирилган тактика билан ютқазди. Эмери ўша ўйинда “Барселона” камбэк қилишини тушида кўрган бўлса керак. Негаки унинг ҳужумкор жамоаси ҳимояда уйнамас эди. Шунчаки ўша хато бутун футбол ишқибозлари учун унутилмас ўйинни тақдим этган. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:04, 08.03.2022.
Ўқилди: 3498 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.