«Реал Мадрид» ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Сами Хедира «Барселона»ни ўзи кўрган энг буюк клуб деб ҳисоблади.
«Мен Мадрид ўйинчиси бўлсам-да, айтишим мумкинки, 2010 йилги «Барселона» мен кўрган энг яхши жамоа эди», — дейди Хедира The Gab & Juls Show нашрига.
2010 йилда «Барселона» бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўл остида Испания чемпионати, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва Чемпионлар лигасида ярим финалда ўйнаган. Жамоа таркибида Виктор Вальдес, Дани Алвес, Жерард Пике, Карлес Пуйол, Эрик Абидал, Хави, Андрес Иньеста, Серхио Бускетс, Яя Туре, Златан Ибрагимович, Лионель Месси, Тьерри Анри ва бошқа юлдузлар тўп тепган.