Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Азиз Ҳайдаров Марадона қўл остида тўп суриши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дубайнинг "Аш-Шабоб" клуби яримҳимоячи Азиз Ҳайдаров билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. БААнинг "The National " газетаси клубга яқин манбаларга таяниб тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Дубай клуби "кўтара олмайдиган" даражада маош талаб қилган.

Клубдаги манбага кўра, Азиз Ҳайдаров яна бир мавсум "Аш-Шабоб"да ўйнаш учун 2 миллион доллар (7,34 миллион дирҳам) маош сўраган.

Аввалроқ, "Аш-Шабоб" клуби директори Убайд ал-Ҳубайза Ҳайдаровда бир қатор бошқа жамоалардан таклифлар борлигини ва ўзбекистонлик футболчи янги шартнома бўйича якуний қарорни қабул қилиш учун вақт сўраганини маълум қилганди.

"Агар у бизнинг таклифларимизга рози бўлмай, жамоамиздан кетадиган бўлса, биз унинг қарорини қабул қиламиз ва бошқа яхши футболчи излаймиз. Биз учун, у қанчалик кучли бўлишидан қатъий назар — футболчи эмас, жамоа манфаати устун", — деганди ал-Ҳубайза.

"Аш-Шабоб" бош мураббийи Пауло Бонамиго эса Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мавсумнинг қолган ўйинларида муҳим роль ўйнашини айтиб ўтганди. "Мавсум ҳали якунига етгани йўқ ва Ҳайдаров ҳали ҳам жамоамиз аъзоси", — деганди бразилиялик мутахассис.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, мавсум якунига етгач, Ҳайдаров фаолиятини давом эттириш учун Дубайнинг бошқа бир жамоаси, афсонавий футболчи — Диего Марадона қўл остидаги "Ал-Васл" клубига ўтиши мумкин. Бироқ "Ал-Васл" матбуот котиби бу борадаги миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортган.

26 ёшли Азиз Ҳайдаров 2011-йилнинг июль ойида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасидан БААнинг "Аш-Шабоб" клубига ўтган. Футболчи БАА Про-лигасида доирасида 16 учрашувда, БАА Кубоги доирасида эса 6 учрашувда майдонга тушган ва 2 та гол уришга муваффақ бўлган. Ҳайдаров "Бунёдкор" сафида 155 ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 41 ўйинда майдонга тушган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 06:18, 18.04.2012.
Ўқилди: 7438 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик