Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарлари (топ-20)

Баҳо:
+ | -

Душанба оқшомида "Эвертон" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтган эди. Унда Ҳарри Кейн дублга эришиб, гол уриш борасида Тьерри Анридан ўтиб кетди. 1992 йил, Англия элит футболи АПЛ деб атала бошлаганидан буён тарих 30 мингдан ортиқ голга гувоҳ бўлди. Қуйида сизнинг эътиборингизга Англия Премьер-лигасининг энг яхши тўпурарлар рўйхатини ҳавола этамиз.

20. Ромелу Лукаку (118 та гол)

Клублар: "Челси", "Вест Бром", "Эвертон" ҳамда "МЮ".

Кўпчиликка номаълум бўлиши мумкиндир, аммо Лукаку ўзининг илк АПЛдаги мавсумини "Челси" сафида голсиз якунлайди. Аммо у "Вест Бром"да бир мавсумда 17 та гол уришга эришади. Бельгиялик ҳужумчи "Эвертон"да 4 мавсум ҳаракат қилиб, 60 та, "МЮ" либосида эса 28 та гол уришга эришган.

19. Стивен Жеррард (120 та гол)

Клуб: "Ливерпуль"

Айни дамдаги "Астон Вилла" устози футболчилик фаолиятида фақат бир клуб шарафини ҳимоя қилган. У 2008-09 мавсумда энг зўр натижа қайд этади (16 гол). Жеррард 2015 йилда фаолиятини якунлади. Унинг натижаси эса жами 710 та баҳс ҳамда 185 та гол эди.

18. Дуайт Йорк (123 та гол)

Клублар: "Астон Вилла", "МЮ", "Блэкберн Роверс", "Бирмингем Сити", ҳамда "Сандерленд".

Ушбу футболчи "МЮ" либоси билан фантастик даражага чиқа олган эди. Унинг Энди Коул билан майдонда бир-бирини тушуна олиши тенгсиз бўлган.

17. Николя Анелька (125 та гол)

Клублар: "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Болтон", "Челси", "Вест Бром".

Француз футболчиси Англияда икки бор йил жамоасидан ўрин олади. У 10 йил давомида ажойиб фаолият юритди ва тарихда қолди.

16. Робби Кин (126 та гол)

Клублар: "Ковентри", "Лидс", "Тоттенхэм", "Ливерпуль", "Вест Хэм", "Астон Вилла".

Ҳужумчининг энг гуллаб-яшнаган даври 2005-06 йилги мавсумга тўғри келади. У ўшанда "Тоттенхэм" билан ЕЧЛни ютишига бир баҳя қолганди.

15. Жимми Флойд Хассельбайнк (127 та гол)

Клублар: "Лидс", "Челси", "Мидлсбро", "Чарлтон".

Жимми 1990 йиллар ўртасида "Лидс"да порлаб чиқади. Кейинчалик эса "Челси"ни юксалтиришда катта ҳисса қўшди. У ўзининг энг яхши мавсумида Лондонда 23 та гол уришга эришган.

14. Жейми Варди (128 та гол)

Клуб: "Лестер Сити".

Собиқ фабрика ишчиси АПЛга 27 ёшида кириб келган эди. Варди дастлабки мавсумини 5 та гол билан якунлайди. Кейинги йилларда эса 24, 13, 20 18, 23, 15, 15 ва бу мавсумнинг бугунига қадар 10 та гол уришга эришган.

13. Робин ван Перси (144 та гол)

Клублар: "Арсенал", "МЮ".

Нидерландиялик ҳужумчи "МЮ"ни 20 чемпионликка эриштиришда катта ёрдам беради. У 2012-13 йилги мавсумни 26 та гол билан якунлаган эди. Робин "Арсенал" сафида 96 та гол уришга эришади.

12. Тедди Шерингем (146 та гол)

Клублар: "Ноттингем Форест", "Тоттенхэм", "МЮ", "Портсмунт" ҳамда "Вест Хэм".

Тедди ажойиб ҳужумчи эди. У АПЛ тарихидаги илк "Олтин бутса"ни қўлга киритган футболчига айланади.

11. Лес Фердинанд (149 та гол)

Клублар: "ҚПР", "Ньюкасл", "Тоттенхэм", "Вест Хэм", "Лестер", "Болтон".

Футболчи "Ньюкасл" билан Англия чемпионига айланади. Ўша мавсумда Фердинанд ҳисобида 25 та гол бор эди. У шунингдек, 10 мингинчи АПЛ голига ҳам муаллифлик қилади.

10. Майкл Оуэн (150 гол)

Клублар: "Ливерпуль", "Ньюкасл", "МЮ", "Сток Сити".

Мерсисайдликлар сафида гуллаб-яшнаган фаолияти сабабли 2001 йилда инглиз футболчиси "Олтин тўп"га лойиқ топилади. Оуэн икки йил кетма-кет равишда 18 та гол билан мавсумни якунлай олган эди.

9. Жермейн Дефо (162 та гол)

Клублар: "Чарлтон", "Вест Хэм", "Тоттенхэм", "Портсмунт", "Сандерленд" ҳамда "Бормунт".

Дефо "Вест Хэм"да асосий футболчи сифатида кўриниш беради. У 9 маротаба АПЛда энг яхши жуфликлар орасидан жой олган эди.

8. Робби Фаулер (163 та гол)

Клублар: "Ливерпуль", "Лидс", "Манчестер Сити", "Блэкберн".

Фаулер "Ливерпуль" сафида юлдузга айланади. У ўзининг энг зўр мавсумини 25 та гол билан бир неча бор якунлаган. Ҳужумчига жароҳат ҳалақит қилмаса, уни гол уришдан бошқа бирор бир нарса тўхтата олмаган.

7. Тьерри Анри (175 та гол)

Клуб: "Арсенал".

"Ювентус"дан келган вингер, "Арсенал" билан шартнома имзолаши учун 9 та ўйин етарли бўлди. Анри "Арсенал"нинг тўпурарлар рекордини 2005 йилда янгилаган эди. У АПЛда 4 марта "Олтин бутса"га лойиқ кўрилган. Ҳужумчининг 2002-03 йилги мавсумда қайд этган 20 та ассисти ҳозирга қадар ҳали ҳеч ким томонидан янгилангани йўқ.

6. Ҳарри Кейн (176 та гол)

Клублар: "Норвич", "Тоттенхэм".

"Шпорлар" ҳужумчиси 176-голини яқиндагини урди. У ўртача ҳар 129 дақиқада гол киритмоқда. Ҳали унчалик ҳам қарияга айланмаган Кейнда яна 5 йилча юқори даражада ўйнаш имкони бор. Агар у АПЛда қолса, Алан Ширернинг рекордини янгилаши мумкин. Бу учун эса яна 89 та гол керак бўлади.

5. Френк Лэмпард (177 та гол)

Клублар: "Челси", "Вест Хэм" ҳамда "Манчестер сити".

Айни пайтда "Эвертон"да фаолият юритаётган мутахассис АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи- тўпурар саналади. У ўртача 10 йил давомида 10 тадан кам гол урмаган. Лэмпард 2010 йилги мавсумни 22 та гол билан якунлайди. У уч марта йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олган.

4. Серхио Агуэро (184 та гол)

Клуб: "Манчестер Сити"

Агуэро 10 йилни АПЛда, бир клуб сафида ўтказади. Шу давр мобайнида 1 марта энг яхши тўпурарга айланган (2014-15). Ҳужумчининг барқарор ўйинини унинг 6 мавсум давомида кетма-кет 20 та гол билан мавсумни якунлаганида ҳам кўришимиз мумкин. Футболчининг 184 та голи энг тез урилган 100 та гол жадвалида иккинчи ўринни эгаллайди (Салоҳдан кейин).

3. Энди Коул (187 та гол)

Клублар: "Ньюкасл", "МЮ", "Блэкберн", "Фулхэм", "Манчестер Сити" "Портсмунт" ҳамда "Сандерленд".

Коул ҳисобида 5 та АПЛ титули мавжуд. У шунингдек, "Ньюкасл" таркибида мусобақа "Олтин бутса"сини ҳам қўлга киритган.

2. Уэйн Руни (208 та гол)

Клублар: "Эвертон", "МЮ".

Руни айни дамга қадар "Манчестер Юнайтед" ҳамда Англия терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб қолмоқда. Ҳужумчининг ушбу натижаси АПЛдаги 491 та ўйинда қўлга киритилган. У шунингдек, ушбу даврда 112 та ассистга ҳам муаллиф бўлади.

1. Алан Ширер (260 та гол)

Клублар: "Блэкберн Роверс" ҳамда "Ньюкасл Юнайтед".

1990 йиллар мобайнида Ширерни тўхтатиб бўлмас эди. У ҳали-ҳамон АПЛда 100 голлик натижага энг тез эришган футболчидир. Ширер бир неча мавсум давомида 30 тадан кўп гол уришга эришган. У бу борада ҳам тенгсизлигича қолмоқда. Айнан инглиз ҳужумчисининг саъй-ҳаракатлари сабабли "Блэкберн" Англия чемпионига айланган эди. Алан Ширер битта "Олтин тўп" ҳамда уч марта кетма-кет АПЛнинг энг яхши ҳужумчиси соврини билан тақдирланади (1995-1997).

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси.

Манба: futaa.com
Киритилди: 18:04, 09.03.2022.
Ўқилди: 3429 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.