Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Моуриньо: "Реал" олдидаги масалани ечса бўлади"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар Лигаси ярим финали дастлабки учрашувида "Бавария"дан қабул қилинган мағлубия (1:2)ни изоҳлаб ўтди.

"Биз чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида илк марта мағлубиятга учрадик, бироқ бу менда ҳеч қандай салбий ҳиссиётларни келтириб чиқаригани йўқ. Биз сафарда ютқаздик, боз устига ўйин жуда қизиқарли руҳда ўтди. Бунақа ўйин чемпионлар Лигаси ярим финалидагина юз бериши мумкин. Биз мағлубиятга ҳақли бўлмасак-да, барибир ютқаздик. Футбол деганлари шунақа бўлади.

Бизни ўз уйимизда жавоб учрашуви кутиб турибди ва биздан ҳеч қандай нотабиий нарса талаб этилмайди. Олдимиздаги масалани бемалол ечса бўлади. Икки ўйиндан иборат қара-қаршиликни ҳеч қачон битта ўйинда ютиб бўлмайди. Агар биз уйда 1:0, 2:0 ёки 3:1ҳисобида ғалаба қозонсак финалга чиқамиз. Мен оптимистик кайфиятдаман ва умид қиламанки финал ўйинини ўтказиш учун мана шу стадионга яна қайтамиз.

Биринчи голни стандартдан ўтказиб юбордик. Кейин ҳисобни тенглаштирдик, ютишга ҳаракат қилдик, бироқ бизга вақт етмай қолди. Ҳар икки жамоа ҳам чарчаб қолди ва кўплаб хатолар юзага кела бошлади. Ҳаммаси дурангга қараб кетаёган эди. Лекин нима ҳам қила олардик? Ҳозир апрель ойи, жамоам жуда кўп ҳолдан тойдирувчи, ғалаба қозонишимиз шарт бўлган ўйинларни ўтказди. Бундай ҳолатда ўйинчилардан кимдир талаб этилган ҳолатда бўлмаслиги ордатий ҳол", — дея Моуриньо сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:47, 18.04.2012.
Ўқилди: 6774 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик