Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Цейтлин ва Шодмонов Тожикистонга бормайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Президенти Кубогининг Тожикистонда бўлажак гуруҳ баҳсларида иштирок этмайдиган бўлишди.
 
2012 йилнинг 5-9 май кунлари Тожикистоннинг Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида ОФК Президенти Кубоги «С» гуруҳи ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. ОФК маълумотига кўра, баҳсларда иштирок этувчи клублар таркибида ўзгариш юз берган. Унга кўра, Шри-Ланканинг «Ратнам» клуби мусобақада иштирок этмайдиган бўлган. «С» гуруҳида, мезбон «Истиқлол» жамоасидан ташқари, Туркманистоннинг «Балкан» ва Фаластиннинг «Марказ Шабаб» клублари ҳам ўрин олган.
 
Тожикистондаги саралаш баҳслари иштирокчилари сони учтагача қисқарганидан сўнг, ОФК мусобақага таклиф этилган ҳакамлар гуруҳини ҳам қисқартиришга қарор қилган. Шу муносабат билан, ўзбекистонлик бош ҳакам Владислав Цейтлин ва ён қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов Тожикистондаги мусобақада иштирок этмайдиган бўлишди. Бундан ташқари, вьетнамлик комиссар Нгуен Мин Нгок ва кувайтлик ён қанот ҳаками Фарис аш-Шаммарий ҳам Тожикистонга бормайди.
 
2012 йилги ОФК Президенти Кубогида, Шри-Ланка вакили чиқиб кетганидан сўнг, 11 мамлакат — Бангладеш, Бутан, Камбоджа, Хитой Тайпейи, Қирғизистон, Мўғулистон, Непал, Покистон, Фаластин, Тожикистон ва Туркманистон клублари ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Жамоалар дастлаб уч гуруҳга бўлиниб, финал босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Гуруҳ ўйинларига, Тожикистондан ташқари, Покистон ва Камбоджа мезбонлик қилмоқда. Сентябрь ойида бўладиган финал босқичида эса гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган олти жамоа иштирок этади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:34, 18.04.2012.
Ўқилди: 7103 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5479]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4899]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик