"Ливерпуль" устози Юрген Клопп Алексис Санчеснинг четлатилиши ҳақида гапирди.
«Интер» футболчиси ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида «Ливерпуль» жамоасига қарши баҳснинг (1:0) 63-дақиқасида қизил карточка олди.
«Мен нима учун қизил карточкани муҳокама қилишимиз кераклигини тушунмаяпман. Агар сиз фақат рақибингизни хавф остига қўйиб тўпни ундан олиб қўяман десангиз, буни амалга ошира олмайсиз. Агар Фабиньо тўпга худди шу ниятда ташланган бўлганида, иккала футболчи ҳам жароҳат олган бўларди.
Ўйлайманки, у биринчи бўлимда Тиагонинг тиззасига зарба берганида қизил карточка олмагани борасида омади келди. Эҳтирос бўлгани яхши, лекин у қизил карточкага олиб келадиган бўлса, унда бу эҳтирос ёрдам бермайди» - деди Клопп.