2009 йилги ЕЧЛ ярим финали жавоб учрашуви "Челси" ва "Барселона" жамоалари ўйинини бошқариб борган норвегиялик ҳакам Том Хеннинг Эвребе бугунги учрашув олдидан интервью бераркан, ўша ўйинда хатога йўл қўйганини тан олди, бироқ бу хатолар учун кечирим сўрамади.
«Менга ҳалигача турли қўрқитишларга тўла хатлар келиб туради, аммо уларнинг ҳаммаси ахлат челагига бориб тушади. Булар қандай одамлар экани жудаям қизиқ. Кеча ҳам яна шу маънодаги бир хат менга келди. Хатда мени ва оиламни ўлдириб юборишга ваъда қилинган».
«Футбол қоидаларини тушунадиган ҳар бир одам ўшанда бошқачароқ йўл тутиш керак бўлганини яхши билади».
«Ўшанда қалтис вазиятда менинг бригадам хотиржамликни сақлаб қолганидан жуда хурсандман. Мен майдонда қўлимдан келганча ҳакамлик қилдим, шу сабабдан бировнинг олдида кечирим сўрашга мажбур эмасман, деб ўйлайман Ҳакамнинг хатолари бу футболнинг бир қисми" дейди Эвребе.