«Манчестер Сити» ва «Реал» «Лестер» ярим ҳимоячиси Юри Тиелемансга қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи клубини ўзгартиришга қарши эмас.
Тиелеманс «Лестер»да кўплаб топ-клубларнинг қизиқишини уйғотадиган муҳим ўйинчига айланган. «Манчестер Сити» бу борада энг фаол бўлиб турибди. 24 ёшли бельгиялик футболчининг трансферига «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқмоқда.
Ярим ҳимоячининг ўзи ҳам «Реал Мадрид»да ўйнашни истайди.Тилеманснинг шартномаси 2023 йилда тугайди, шунинг учун «Лестер» футболчини шу ёзда сотишга қарши эмас.