Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Гамба Осака» мураббийи: «Охирги дақиқаларгача курашгани учун шогирдларимдан миннатдорман»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» ҳамда «Гамба Осака» клублари ўртасидаги учрашуви якунига етганидан сўнг, матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Масанобу Мацунами иштирок этди. Мураббий ўйин ҳақида гапирар экан қуйидагиларни айтиб ўтди. 

- Ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Афсуски мағлубиятга учрадик. Шундай бўлишига қармай охирги дақиқаларга қадар курашгани учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

- Танаффусда футболчиларингизга қандай кўрсатма бердингиз?

- Мен футболчиларимга ҳужумни кўпайтиришни ва қисқа паслар орқали олдинга боришни айтдим. Шунинг учун ҳам футболчиларим иккичи бўлимда олдинга ўтишди. Менимча бугун ёмон ўйин кўрсатмадик. Бироқ омадимиз келмадииқ. 

- Гуруҳдаги иккинчи учрашувда «Аделаида Юнайтед» ғалаба қозониб деярли кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. «Гамба»да табиийки имконият пасайиб кетди. Умуман жамоада, гуруҳдан чиқиш учун ишонч борми?

- Бундан кейин нима бўлишини айтишим қийин.

- «Гамба Осака» кейинги турда яна меҳмонда ўйнайди. Агар ўша учрашувда жамоангиз мағлубиятга учраса, шундай шундай вазиятда ҳам «Аделаида»га қарши сўнгги турдаги баҳсда футболчиларингиз бор кучи билан ўйнайдими? Ёки шунчаки расмиятчиликдек қарайсизларми?

- Қўлимиздан келганича, 100 фоиз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. 

- Ўйиндан олдин Ясухито Эндонинг йўқлиги жамоа ўйинига ортиқча таъсир қилмайди деган эдингиз. Лекин барибир ўйин мобайнида жамоанинг марказий чизиғида камчиликлар кўзга ташлангандай бўлди...

- Албатта, Эндонинг йўқлиги ачинарли. Бироқ жамоанинг ўйини фақатгина Эндога боғланиб қолмаган. Яъни асосан биз жамоавий футбол намойиш этамиз. Шу боисдан ҳам бир кишига ишониб ўйнаймаймиз. Эндога келадиган бўлсак, уни ўрнини босиш учун Огиянани туширдик. Эндо Японияда жуда машхур ва ўзини кўрсатган футболчи деб ўйлайман. Такрор айтаман жамоамиз фақатгина унга боғланмаган.

- Бугунги ўйинда қайси жиҳатда қийин кечди?

-  Мезбонлар ҳимоя деворини бузиб кириш жуда ҳам қийин бўлди. «Бунёдкор» ҳимоячилари яхши ўйин кўрсатишди. Бугун улар бизга имконият қолиришмади. Шу ўйиндан хулоса чиқариб кейинги ўйинларда яхшироқ ўйнашга харакат қиламиз.

- «Аделаида»га қарши учрашувгача жамоанигизда имконият қолди деб ўйлайсизми?

- Бизда ҳали ҳам имконият бор! Ва охригача курашимиз! Ютқазди дегани бу ҳаммасини ташлаб кетиш дегани эмас!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:43, 18.04.2012.
Ўқилди: 6510 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.