Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Илҳом Мўминжонов "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг (1:0) фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Футболчилар билан биргаликда "Пахтакор"нинг сўнгги икки ўйинини бирга томоша қилиб, уларни ўрганиб чиқдик. Ўйинда асосан қарши ҳужум орқали ҳаракат қилмоқчи эдик. Бироқ 15 дақиқа бу режада ҳаракат қила олдик. Кейин футболчимиз қизил карточка билан жазоланди ва "Пахтакор"дек индивидуал кучли футболчилари бор клубга имконниятни бой бердик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Аброр Исмоилов қизил карточкада неча фоиз айбдор эди?

- Биринчи бўлимдан сўнг вазиятни кўриб чиқдик. Ҳакам тўғри қарор қабул қилган.

Қизил карточкадан кейин ҳам ўйин услубимизни ўзгартирмадик. Футболчиларимга маслаҳат бердим, бироқ рақибларнинг иккала қаноти кучли бўлгани сабабли гол ўтказиб юбордик. Буни ўрганиб чиққан эдик, бироқ қизил карточка бизнинг зараримизга ўйнади.

Йигитлар берилган вазифани бажаришди. Четлатишдан сўнг шунчаки "Пахтакор" бизга имконият бермади. Улар ҳам оддий жамоа эмас. Фуиболда гол урган ғалаба қозонади. Кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз", - деди Мўминжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:51, 10.03.2022.
Ўқилди: 2271 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.