Польшалик футболчи Аркадиуш Милик Конференция лигаси доирасидаги «Базел»га қарши ўйинида иккита гол урди ва бу Миликнинг Европа мусобақаларида гол урган кетма-кет бешинчи ўйини бўлди. Шу тариқа, польшалик ҳужумчи 1988/1989 йилги мавсумда Европанинг қаторасига бешта учрашувида ҳам гол урган машҳур Жан-Пьер Папиннинг рекордини такрорлади.
Милик ўтган йили «Марсел» сафига қўшилганди. У аввалроқ «Наполи» ва «Аякс»да ўйнаган. Папин 1986 йилдан 1992 йилгача «Марсел»да ўйнаган, 1991 йилда клуб билан еврокубок финалига чиққан. Аммо у ерда французлар пенальтилар сериясида Югославиянинг «Срвена Звезда»сига мағлуб бўлишган.